Iso Masih kecha, bugun va abadiy xuddi O‘shaning
Описание: Бу вақт - дунё тарихида ҳамда черков тарихида сўнгги воқеалар бўлиб ўтадиган, ҳамма нарса ўз ечимини топадиган вақт. Худо Ўз халқини Қутқаришдек буюк ишини якунламоқда ва Унинг бошқарувидаги минг йиллик Шоҳлиги бу дунёнинг тугаб бораётган шоҳликлари ўрнига келишга тайёр. Шунинг учун Худо Унинг келишини кутаётганларни тайерлаш мақсадида, мана шу авлодда кўп мўъжизавор ишлар қилди. Ва бу тайёргарликни Худо Ўз Каломи орқали амалга оширмоқда, қайсидаки У Ўзини шундай очмоқдаки, буни У бутун инсоният тарихида ҳеч қачон қилмаган. Ва бунинг учун Худо Ўз мархаматини тўкиш учун идиш сифатида яна инсонни қурол қилиб ишлатади.
ХХ асрда Ўз черковида имон ва куч-қудратини тиклаш учун Худо шу қадар кучли ишлатган Уилльям Маррион Бранхам исмли кишидек инсон бўлмаган эди. Бу шахс, эҳтимол, черковлар доирасида энг зиддиятли эди, йиллар ўтиб ҳам у ҳақида баҳслашмоқдалар. Бироқ ҳақиқатни билишнинг энг яхши усули – бу ўзингиз ўрганиб, таҳлил қилиб, хулоса чиқаришингиздир. Библияда Юҳанно баён этган Хушхабарнинг биринчи бобида тасвирланган воқеа бор. Филип Исони Масиҳ эканини билганида, ўзидаги янгилик билан бўлишиш учун дўсти Натанилга борди. У эса Исони кўзда тутиб бунга шубҳа билан: "Носирадан ҳам бирор яхшилик чиқармиди?" – деди. Шунда Филип бу саволга: "Юр, кўрасан!" — деб жуда доно жавоб берди. Натанил унинг маслахатига қулоқ солиб борганида, Исо – Масиҳ эканига ишонди.
Агар сиз, Худо мана шу авлодда Ўз халқи учун Ўзи нима қилганини билмоқчи бўлсангиз, агар сизда: "Мен бирор бир буюк ва муҳим нарсани ўтказиб юбормадиммикин?" – деган савол туғилса, унда ушбу сайтдаги маълумотлар сизга жавоб топишга ёрдам беради. Худо ҳар бир ўқиётган ва ҳақиқатни излаётганни дуо қилсин!
Уилльям Маррион Бранхамнинг ҳаёти.
Уилльям Бранхам – бутун дунё тарихида Фаришта билан гаплашганини айтган биринчи одам эмас; лекин, эҳтимол, бунақа одамлар (агар улар умуман бор бўлса), даъволари ҳақиқатлиги ҳақида ундан кўра кўпроқ исбот-далилларга эга бўладиганлари кам топилган бўлар эди.